Интернетда мусулмонлар учун қидирув сервиси ишга тушди PDF Печать E-mail
07.07.2007 14:54 | Автор: Abu Muslim

Голландиянинг AZS Media Group компанияси ImHalal қидирув сайтининг синов версиясини ишга туширди. Бу хизмат мусулмонлар учун мўлжалланган бўлиб, уларга Ислом шариати тартиб-қоидаларини бузмаган ҳолда интернетдан фойдаланишда ёрдам кўрсатишдан иборатдир, деб хабар беради TG Daily.

Янги қидирув тизими қидирув натижалари ичидан мусулмонлар учун рухсат берилган, ҳалол натижаларни ҳаром натижалардан фарқлай олади. Янги хизмат мусулмон фойдаланувчига очилаётган сайтда унга тўғри келмайдиган маълумот борлиги ҳақида огоҳлантиради.
Демороликда "Haram" сўзи қидирилганда система ҳаромлик рейтингининг уч баллик шкаладан иккига тенг эканлигини кўрсатиши намойиш қилинган. Албатта, фойдаланувчи ҳоҳласа, бу саҳифани кўриши мумкин, бироқ энди бутун масъулият унинг зиммасида бўлади. Бироқ, ҳаромлик рейтинг максимал бўлган қидирувларнинг натижалари кўрсатилмайди.

Дунё аҳли қатори, сўнгги йилларда мусулмонлар ҳам интернетда тобора фаоллашиб бормоқдалар. Янги қидирув хизматининг ишга туширилишига интернетда ишлаётган мусулмонларга динимизнинг тақиқларини бузмасликка имкон берувчи воситаларнинг ҳали мавжуд эмаслиги сабаб бўлди. AZS Media Group янги ImHalal сайти барча мусулмон оилалар учун бошланғич саҳифа бўлишига умид қилади. Яқин келажакда компания сайтга исломий виджетлар киритишни ваъда қилган.
Бугунги кунда мазкур хизмат бета-синов босқичида бўлиб, қидирув натижаларини фильтрлаш тизими тўла ишга тушмаган.

 

Обновлено 15.02.2010 19:36