Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилмами?..

Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилмами?..

Қадимдан, ота-боболаримиздан қолган гап: "Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма". Аслида ушбу ибора нимани англатади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

"Домланинг айтганини қилгин-у, қилганини қилма" деганда домлалар танқид қилинадими ёки?..

Бир неча юз йилликлардан бери диёримиз ҳудудида халқимиз ислом динига эътиқод қилиб келади. Аввалдан ҳудудларда, маҳаллаларда ўзини-ўзи бошқарув институтига, судлов инстанциясига обрўли бўлган домлалар, қозилар диний илм эгалари бўлган имомлар бош бўлиб келган. Уларнинг обрўси эгаллаб турган мансаби билан эмас балки, илми ва илмига нисбатан амали билан белгиланган. 

Устларига қимматбаҳо кийим кийишса-да, унинг ичидан эски, дағал кийим кийиб олишганки, шу йўл билан ўзининг руҳий тарбиясида оқсаб қолмасликни мақсад қилишган. Исломда беш маҳал намоз ўқиш фарз қилинган бўлса, бу кишилар фарз намозидан ташқари таҳажжуд, нафл намозларни кўпайтиришган. Хуфтонга олинган таҳорат билан бомдод намозини ўқиганлар бўлган. Исломда рамазон рўзасини тутиш ҳамма учун фарз қилинган бўлса, бу кишилар рамазон рўзасидан ташқари шаввол, муҳаррам, ва бошқа ойларда ҳам рўзадор бўлишган. Айрим манбаларда ҳафтанинг душанба, пайшанба кунларини ўзи учун доимий рўза тутадиган кун қилиб олган кишиларни учратиш мумкин. Закот бериш масаласида ҳам илғорлаб кетишган. Нисоби етмаса ҳам закот тўлаш, закотдан ташқари эҳсон, садақаларда кишилар орасида афсона бўлишган, обрў қозонишган.

Уларнинг бундай амал қилаётганини кўрган кишилар эса "Домланинг айтганини қилгин, яъни беш маҳал намозингни ўқи, рамазон рўзангни тут, аммо уларнинг қилаётган амаллари устида ҳаргиз уларга етишаман деб уринма, улар билан мусобақалашмаки, сени чарчатиб қўяди, шунинг учун қилганини қилма" деган мазмунда фикр пайдо бўлган.

Кўриб чиққанимиздек, аслида ижобий маънода айтилган ушбу иборани бугунги кунимизда умумий маънода салбий маъно билан ишлатишга уриняпмиз.

Акбаржон Абдулмажид

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама