Хитойлик робот коллежга ўқишга кирмоқчи

Хитойлик робот коллежга ўқишга кирмоқчи

Синьхуа ахборот агентлиги хабар беришича, Хитойда ишлаб чиқилган "Al-Maths" роботи шу кунларда коллежга ўқишга кириш учун имтиҳонларга жиддий тайёргарликни бошлаб юборган.

Мазкур робот сунъий онг соҳасидаги ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания "Al Chengdu Zhunxingyunxue Technology" томонидан бунёд қилинган. Роботни ишлаб чиқиш билан шуғулланётган мутахассисларнинг айтишича, "Al-Maths" роботи тажриба учун Хитой миллий кириш имтиҳонини топширишга ҳаракат қилиб кўради. Бунинг учун у математика бўйича тест саволларига жавоб беришига тўғри келади. Имтиҳон тахминан икки соат давом этади.

2017 йил февралда ушбу робот шунга ўхшаш имтиҳонда қатнашиб кўрган ва натижада 100 баллик имкониятдан 93 балл олишга муваффақ бўлган эди. Эндиликда тест саволлари бироз қийинроқ бўлади.

Ҳатто имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда ҳам роботни ўқишга қабул қилишмайди, сабаби лойиҳа ижодкорлари робот қишдан буён қанчалик ақллилашганига баҳо беришади – бу янги вазифаларни бажаришга имконият туғдиради.

Кириш имтиҳонлари Хитойда 7 июлда бўлиб ўтади – лойиҳа ижодкорларида робот учун бача зарурий “шпаргалка”ларни тайёрлаш учун жуда оз фурсат қолди.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама