Мирзиёев Путинга: “Самимий таъзиямни қабул қилишингизни сўрайман”

Мирзиёев Путинга: “Самимий таъзиямни қабул қилишингизни сўрайман”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга «Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама