Беш кун узлуксиз парвоз қила оладиган қурилма ишлаб чиқилди

Беш кун узлуксиз парвоз қила оладиган қурилма ишлаб чиқилди

Аксарият бошқарувчисиз учувчи қурилмаларнинг асосий муаммоси шуки, уларнинг мустақил парвоз қилиш вақти унчалик катта эмас. Кўплаб муҳандислар ва олимлар бу муаммони ҳал қилишга уринмоқдалар. Масалан, Массачусетс технология институти тадқиқотчилари бензинда ишловчи учувчисиз қурилмаларни тақдим қилишди. Ҳайратланарлиси шундаки, мазкур учувчисиз қурилма “заправка” қилмасдан беш кун давомида парвоз қила олади.

Агар рекордчи учувчисиз қурилмалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда биринчи ўринни 336 соат (икки ҳафта) давомида мустақил уча олувчи Qinetiq компаниясининг Zephyr номли фарзандлари эгаллаб турибди. Лекин муаммо шундаки, ушбу дрон тўғридан-тўғри қуёш энергиясига қарам бўлиб қолган ва у жуда катта баландикларда парвоз қилиш учун ишлаб чиқилган. Бу эса уни амалиётга тадбиқ қилишда айрим қийинчиликларни юзага келтиради.

Массачусетс технология институти муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз қурилма эса оддий бензиндан фойдаланган ҳолда кичик баландликларда парвоз қилишга мўлжалланган.

Учувчисиз аппаратга ўрнатилган двигатель 5 от кучи қувватига эга бўлиб, аппаратнинг оғирлиги 68 килограмни ташкил қилади. Қанотларининг узунлиги 7,3 метр. Қурилманинг ҳажми ва оғирлиги сабабли уни тез ҳаракатланётган автомобил томидан учиришга тўғри келади. Ушбу дрон ҳавога 9 килограмгача оғирликдаги юк билан кўтарилишга қодир, бу ундан турли хил соҳаларда фойдаланишга ёрдам беради. 

Бензинда ишловчи дронларни қуёш энергиясида ишловчи дронлардан фарқли равишда кечалари ва қиш ойлари парвоз қилдиришда қўл келади.

Манба: hi-news

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама