GM Uzbekistan автомобилларнинг долларга “боғланган” янги нархларини эълон қилди

GM Uzbekistan автомобилларнинг долларга “боғланган” янги нархларини эълон қилди

Бугун GM Uzbekistan 13 июндан сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан янги қиймати белгилангани ортидан автомобилларнинг долларга “боғланган” янги нархларини эълон қилди.

Фото: скриншот/gmuzbekistan.uz

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 май куни “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди. Қарорда 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча автомобиль моделларини ички бозорда миллий валюта – сўмга сотишга ўтиш белгилаб қўйилган.

GM Uzbekistan эса 1 июндан эътиборан автомобиллар учун тўловлар сўмда, аммо доллар эквивалентида – тўлов кунидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилишини маълум қилган эди.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама