Испания прокуратураси Роналдуга қарши даъво очди

Испания прокуратураси Роналдуга қарши даъво очди

Испания прокуратураси футболчи Криштиану Роналдуни 2011-2014 йиллар орасида 14,5 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбламоқда.

Прокуратура баёнотида айтилишича, футболчи рекламадан тушган даромадларини яшириш мақсадида 2010 йилда ташкил этилган қандайдир “бизнес-тузилма”дан фойдаланган. Айблов испан солиқ органлари маълумотларига асосланган.

“Реал Мадрид” клуби бу айлов ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Мавзу бўйича Роналдунинг агентларига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолган. Аввалроқ футболчи бундай айбловларни рад этган эди.

Роналду энг кўп ҳақ оладиган спортчи ҳисобланади. Ўтган йили у қарийб 93 миллион доллар ишлаб топган.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама