Имомали Раҳмоннинг қизи давлат адлия маслаҳатчиси бўлди

Имомали Раҳмоннинг қизи давлат адлия маслаҳатчиси бўлди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тўнғич қизи Озода Раҳмонга Давлат адлия маслаҳатчиси хизмат даражасини бериш ҳақидаги фармонни имзолаган. Бу прокуратура ва адлия органларидаги энг юқори хизмат даражасидир.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, жорий йилнинг 26 майида имзоланган фармон ҳақида энди маълум бўлган.

Озода Раҳмон 2016 йилда Президент ижроия аппарати раҳбари этиб тайинланган эди, бунгача эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуримов Тожикистон миллий банки раисининг биринчи ўринбосаридир.

Имомали Раҳмоннинг яна бир қизи – Рухшона Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ташкилотлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлайди.

Президентнинг тўнғич ўғли Рустам Имомали эса Душанбе шаҳрининг ҳокимидир.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама