Роналдунинг адвокати: Месси билан боғлиқ вазият Криштиануникидан тубдан фарқ қилади

Роналдунинг адвокати: Месси билан боғлиқ вазият Криштиануникидан тубдан фарқ қилади

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг адвокати Лобо Хавьер футболчига қўйилаётган айблов юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Stadion нашри хабар бермоқда.

«Даромадлар яширилмаган, ҳаммаси декларация қилинган. Назаримда, қандайдир тамойилларга кўра, декларация Испания солиқ бошқармасига ёқмаган. Лекин ҳеч бир қонун ёки меъёрий ҳужжат футболчини қоидабузарликда айблай олмайди.

Месси ёки бошқа футболчилар билан боғлиқ вазият бутунлай бошқача. Боиси, улар ўз даромадларини декларация қилишмаган. Роналду эса текширув бошлангунга қадар ўз даромадларининг керакли қисмини декларация қилиб қўйган», — деди адвокат.

Португалиялик футболчи 2011-2014 йиллар оралиғида 14,7 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбланмоқда. ОАВлари тарқатган хабарга кўра, Роналду бу ишни 2010 йилда тузган жамоатчилик ташкилоти орқали қилган. Роналду ўз қиёфаси ҳуқуқини сотишдан олган даромаддан солиқ тўламаган. Умуман олганда, футболчи Испания солиқ органи томонидан 4та қонунбузарликда айбланмоқда.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама