БМТ: Украина шарқида 10 минг киши ўлди

БМТ: Украина шарқида 10 минг киши ўлди

Донбассдаги низо давом этмоқда ва унинг тугашидан ҳали дарак йўқ, дейилади БМТ ҳисоботида.

Украина шарқида 2014 йилнинг апрелида тўқнашувлар бошланганидан бери камида 10 090 киши ўлган, уларнинг 2777 нафари тинч аҳоли вакилларидир. Тўқнашувлар туфайли жами 23 966 киши турли даражада жароҳат олган. 

БМТ ҳисоботида айтилишича, томонлар ўқ отишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни бир неча бор бузган ва ҳар икки томон қийноқлар қўллаган.

БМТ мониторинг миссияси 2017 йилнинг февралидан майига қадар тинч аҳоли вакилларидан 36 киши ҳалок бўлганини ва 157 киши яраланганини аниқлаган.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама