Видео: Атамбаев БМТ Бош котиби билан учрашувда айрим сиёсатчи ва журналистларни нажасга тенглаштирди

Видео: Атамбаев БМТ Бош котиби билан учрашувда айрим сиёсатчи ва журналистларни нажасга тенглаштирди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев БМТ Бош котиби билан расмий учрашувда икки бор “нажас” сўзини тилга олган илк давлат раҳбари бўлди, дея ёзади Kloop.kg.

Қирғизистон президенти журналистлар ва сиёсатчилар ҳақида гапира бошлаганида уларга нисбатан қўпол сўзни ишлатган.

“Биласизларми, нима учундир сиёсатчилар ва, кечирасизлар албатта, журналистлар орасида нажаслар шунчалик кўп. Бу мамлакат учун ёмон”, – деган Атамбаев. Унинг айтишича, охирги етти йил ичида бу “нажаслар” қанчадан-қанча асабни эговлаб, қон ичган.    

Қирғизистонга илк бор келган БМТ раҳбари Антониу Гутерриш президент Атамбаевнинг бу гапларига эътибор қаратмаган.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама