“Гарри Поттер” муаллифи энг сердаромад адиба бўлди

“Гарри Поттер” муаллифи энг сердаромад адиба бўлди

“Форбс” нашри энг сердаромад адибалар рўйхатини эълон қилди. Унда биринчи ўринни “Гарри Поттер” муаллифи Жоан Роулинг эгаллади.

Роулинг 2016 йилда 19 миллион доллар ишлаб топган. Сеҳргар бола Гарри Поттер ҳақидаги еттита китоб дунё бўйича 65 тилга таржима қилинган ва 400 миллион нусхада чоп этилган. Бу асарлар ҳали ҳам адибага даромад келтирмоқда.

Кейинги ўринларни банд этган Нора Робертс ва Даниэла Стил ўтган йили 15 миллион доллардан ишлаб топган.

Умуман олганда, “Форбс” журнали энг сердаромад ёзувчилар рўйхатига 17 ижодкорни киритган бўлиб, уларнинг 6 нафари аёллардир.

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама