Яманда вабо 920 кишини ҳаётдан олиб кетди

Яманда вабо 920 кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото: Al Jazeera

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яманда тарқалган вабо касаллиги туфайли вафот этганлар сони 920 нафарга етганини маълум қилди.

Шу пайтгача вабога чалиниш билан боғлиқ 120 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Жорий йил апрелида Женевада бўлиб ўтган халқаро конференцияда Яманга 1,1 миллиард доллар ёрдам ажратишга қарор қилинган эди. Мазкур мамлакатда уч йилдан бери ҳукумат кучлари ва исёнчи шиалар ўртасида қуролли тўқнашув давом этмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Яманда 19 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама