“Мен ўғриман” деб пешанасига ёзиб қўйишди

“Мен ўғриман” деб пешанасига ёзиб қўйишди

Бразилия полицияси 17 ёшар йигитчанинг пешанасига “Мен ўғри ва омадсизман” деб татуировка ёзган ва бу ҳақдаги видеони интернетда тарқатган икки кишини қўлга олди.

Велосипед ўғирлаганликда гумон қилинган йигитчани 27 ёшли татуировкачи Майкон Весли ва унинг 29 ёшли дўсти Морейра де Араужо ушлаб олган. Улар йигитчани тату-салонга олиб келиб, пешанасига уни шарманда қиладиган сўзларни ёзиб қўйишган, дея хабар бермоқда Mirror.

Йигитча уялганидан қочиб кетган ва 12 кун деганда топилган. У велосипед ўғирламаганини айтмоқда. 

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама