Саудия Арабистони Қатарга озиқ-овқат билан ёрдам бермоқчи

Саудия Арабистони Қатарга озиқ-овқат билан ёрдам бермоқчи

Саудия Арабистони агар эҳтиёж туғилса, Қатарга озиқ-овқат етказишга тайёрлигини билдирди.

“Агар Қатарга лозим бўлиб қолса, озиқ-овқат ва дори-дармон етказишга тайёрмиз”, – деди Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Қатарга эълон қилинган бойкот қамал эмас.

“Қатарнинг портлари ва аэропортлари очиқ, лекин Саудия Арабистони ўз ҳудудига ушбу мамлакатнинг кемалари ва самолётларини келишини тақиқлаб қўйган”, – дея таъкидлади ал-Жубайр.

Саудия Арабистони ва бир қатор араб давлатлари Қатарни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, ушбу мамлакат билан дипломатик алоқаларни узиб қўйди. Доҳа эса бу айбловни инкор этмоқда.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама