Роналду: “Менинг виждоним тоза”

Роналду: “Менинг виждоним тоза”

Фото: Deportes Cuatro

Мадриднинг “Реал” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ тўлашдан бош тортиш айблови ортидан бу вазиятга муносабат билдирди.

“Менинг виждоним тоза” – деди Роналду Deportes Cuatro нашрига. 

Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси футболчи Криштиану Роналдуни 2011-2014 йиллар орасида 14,5 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбламоқда.

Прокуратура баёнотида айтилишича, футболчи рекламадан тушган даромадларини яшириш мақсадида 2010 йилда ташкил этилган қандайдир “бизнес-тузилма”дан фойдаланган. Айблов испан солиқ органлари маълумотларига асосланган.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама