АҚШ Россияга янги санкцияларни жорий этди

АҚШ Россияга янги санкцияларни жорий этди

Кеча, 14 июнь куни АҚШ Сенати Россияга янги санкцияларни жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди.

Ушбу санкциялар Москванинг АҚШда 2016 йилда бўлиб ўтган сайловга аралашуви учун жазо бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда АР агентлиги.

Эндиликда Америка компаниялари ва жисмоний шахсларининг Россия банкларига 14 кундан ортиқ муддатга кредит бериши тақиқланади. Бундан ташқари, Россия нефт-газ компанияларини молиялаштириш муддати 30 кун этиб белгиланди.

Ҳужжатда таъкидланишича, АҚШ президенти Конгресснинг рухсатисиз Россияга санкцияларни юмшатиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Энди ҳужжатни Конгресс кўриб чиқади.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама