Вазирлик интернетдаги ўзбекча контентни ривожлантиришни аҳоли билан муҳокама қилмоқчи

Вазирлик интернетдаги ўзбекча контентни ривожлантиришни аҳоли билан муҳокама қилмоқчи

Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида миллий контентни яратиш ва ривожлантиришни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини муҳокама қилишга таклиф этмоқда.

Вазирлик сайтида айтилишича, ушбу қарор лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад интернет тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш, унинг жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимиз интернет фойдаланувчиларининг ўсиб бораётган ахборот ва интеллектуал эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, контентдан даромад олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, шунингдек, аҳолининг, аввало, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга ва маънавий қадриятларини иустаҳкамлашга, уларда мустақил фикрлашни, ватанпарварликни тарбиялашга йўналтирилган замонавий веб-ресурсларни яратишдир.

Қарор лойиҳасида интернет тармоғида миллий контентни яратиш ва ривожлантиришнинг 2017-2019 йилларга мўлжалланган комплекс дастурини тасдиқлаш кўзда тутилган бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:

– миллий контент ва веб-ресурсларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришни рағбатлантириш, уларни ташкилий, моддий техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

– интернет тармоғи миллий сигментини ғоявий-мазмун жиҳатдан тўлдириш, фойдаланувчилар, аввало ёшларнинг замонавий эҳтиёжларига жавоб берувчи оммавий, ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлар, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш, шунингдек, ОАВ ҳамда интернет журналистикани ривожлантириш;

– миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларда миллий контентни ривожлантириш, миллий ижтимоий тармоқлар ва месенжерлар фаолиятини такомиллаштириш, аудиториясини кенгайтириш ва уларнинг жозибадорлигини ошириш;

– таълим контентини янада такомиллаштириш, «ZiyoNET» таълим тармоғи имкониятларини кенгайтириш, таълим муассасаларининг ўқув дастурлари билан интеграцияланган замонавий веб-ресурсларни яратиш;

– яратилаётган ахборот ресурсларини янада илгари суриш ва оммалаштириш;

– интернет тармоғи глобал ва миллий сегментини ривожлантириш тенденцияларини доимий ўрганиб бориш, интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича, давлат-хусусий ҳамкорлигини жорий қилиш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш.

Қонун лойиҳасининг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин. Ҳужжат лойиҳаси рус тилида берилган.  

 

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама