Навоий вилоятидаги икки зиёратгоҳни таъмирлаш учун 1,5 млрд сўм ажратилди

Навоий вилоятидаги икки зиёратгоҳни таъмирлаш учун 1,5 млрд сўм ажратилди

Жорий йил давомида Навоий вилоятида бир қатор тарихий масканларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган, дея маълум қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ўтган чоракда Кармана туманидаги «Работи Малик» карвонсаройида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда эса «Қосим Шайх» зиёратгоҳида кўркамлаштириш ишлари олиб бориляпти. Қадамжода усталар томонидан ҳовлилардаги супалари, хонақоҳ гумбази, дарвоза ва эшиклар кўринишини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу икки зиёратгоҳ таъмири учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ ҳажмдаги ишлар амалга оширилиши белгиланган. Мазкур объектда таъмирлаш ишлари тез кунда якунланиб, яна зиёратчи ва сайёҳларни қабул қилишни бошлайди.

Келгусида «Мир Саид Баҳром» зиёратгоҳи, «Работи Малик», «Сардоба», «Шайх Абул Ҳасан Нурий» мақбаралари каби яна 8 та муқаддас қадамжони таъмирлаш кўзда тутилмоқда.

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама