Европа ва Марказий Осиёда ҳар йили 1,4 млн киши атроф муҳитнинг ифлосланишидан вафот этяпти

Европа ва Марказий Осиёда ҳар йили 1,4 млн киши атроф муҳитнинг ифлосланишидан вафот этяпти

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида атроф муҳитнинг ифлосланиши оғир касалликларга ва 1,4 кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа бюроси раҳбари Жужанна Якаб маълум қилди.

“Барқарор ривожланиш палласида биз 1,4 миллион кишини атроф муҳитнинг ифлосланиши туфайли ўлишдан асраб қола оламиз. Бунинг учун давлат бошқарувининг барча секторларида саломатлик билан боғлиқ масалаларга сиёсий устуворлик бериш керак”, – деди Ж. Якаб Чехияда бошланган атроф муҳит ва соғлиқни сақлашга бағишланган халқаро конференцияда.

ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида экологик омиллар 26 фоиз ҳолларда юрак ишемик касаллигига, 25 фоиз ҳолларда инсультга ва 17 фоиз ҳолларда саратонга сабаб бўлмоқда.

 

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама