Трамп Пентагонга Афғонистондаги америкалик аскарлар сонини кўпайтиришга рухсат берди

Трамп Пентагонга Афғонистондаги америкалик аскарлар сонини кўпайтиришга рухсат берди

Президент Дональд Трамп АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттисга Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сонини ўзгартириш ваколатини берди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 3000-5000 атрофида кўпайиши мумкин. Айни пайт мазкур мамлакатда қарийб 8,5 минг АҚШ ва 5 минг НАТО ҳарбийлари бор.

Америкаликлар маҳаллий ҳарбийларга ёрдам кўрсатиш ва террорчиларга қарши операциялар ўтказиш билан шуғулланади.

Маълумотларга қараганда, 2001 йилдан бери Афғонистонда 2300 дан зиёд америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, 17 мингдан ортиғи яраланди.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама