Қарийб 5 минг тожикистонликлар энди Россияга умуман кира олмайди

Қарийб 5 минг тожикистонликлар энди Россияга умуман кира олмайди

Тожикистоннинг 106 мингдан ортиқ фуқаросига Россияга киришга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Россияда бўлиш қоидаларини бузгани учун уларга мазкур мамлакатга кириш 3 йилга ман этилган эди.

Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги маълумотига кўра, 151 минг тожикистонликка Россияга кириш тақиқи ҳалигача амал қилмоқда. Сохта ҳужжатлардан фойдаланган 12 минг тожикистонликка Россияга кириш 10 йилга тақиқланган.

Бундан ташқари, ОИТВ/ОИТС, сил, гепатит ва бошқа юқумли касалликлар аниқлангани учун 4977 тожикистонлик бир умр Россияга кира олмайди.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама