Россия: бош турма назоратчисининг ўзи турмага тушди

Россия: бош турма назоратчисининг ўзи турмага тушди

Жазони ижро этиш федерал хизматининг собиқ раҳбари Александр Реймер фирибгарликда айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Шунингдек, суд ҳукмига кўра Реймер 800 минг рубл миқдорида жарима тўлади.

Аниқланишича, Реймер маҳкумлар учун электрон билагузукларни харид қилишда давлат маблағини толон-тарож қилган: электрон билагузукларни анча қимматга сотиб олган. Масалан, аслида 19 минг рубл турадиган билагузуклар 108 минг рублдан 128 минг рублгача харид қилинган.  

Харидлар Реймерга қарашли, бироқ электрон билагузукларга умуман алоқаси бўлмаган корхона орқали амалга оширилган.

Александр Реймер Жазони ижро этиш федерал хизматига 2009-2012 йилларда раҳбарлик қилган. У 2015 йилда ушланган эди.  

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама